G7 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви коронавирус сабабли видеоконференция орқали ўтказилади

19:53 12 Март 2020 Дунё
915 0

Фото: iz.ru

АҚШ Давлат департаментининг берган маълумотларига кўра, шу ой охирида Питтсбургда бўлиб ўтиши режалаштирилган G7 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви видеоконференция орқали ўтказилади.

Бу коронавирус таҳдиди тобора кучайиб бораётган ҳозирги пайтда эҳтиёт чораси сифатида жорий қилинди.

“Қўшма Штатлар эҳтиёткорлик туфайли 24-25 март кунлари Питтсбургда бўлиб ўтиши керак бўлган G7 давлатлари вазирларининг йиғилишини видеоконференция кўринишида ўтказишга қарор қилди”, деди Давлат департаменти вакили Морган Ортагус ўз “Твиттер”ида.

Эслатиб ўтамиз, G7 Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Японияни ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер