G7 давлатлари Россия активларини қанча вақт музлатиб қўйишини маълум қилди

23:56 24 Август 2023 Дунё
1159 0

Иллюстратив фото

“Катта еттилик” давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) блокланган Россия молиявий активларини ушбу давлат Украинага ҳарбий ҳаракатлар пайтида етказилган зарар учун товон тўламагунча музлатилган ҳолатда сақлаш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

“Катта еттилик” мамлакатлари юрисдикцияларидаги Россия суверен активлари Россия Украинага етказган зарарни тўламагунча блокланади”, — дейилади пресс-релизда.

Матбуот хизматига кўра, “Катта еттилик” давлатлари тегишли механизмлар устида ишлашга тайёр ва Россия Федерациясини “ўзи қилган вайронагарчилик” учун жавобгарликка тортишнинг кейинги йўлларини кўриб чиқади.

Бунгача Европа Иттифоқи Россия Марказий банкининг музлатилган активларини мусодара қилиш имконияти учун ҳуқуқий асос яратиш ниятида экани хабар қилинганди.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Россияга бизнес активларини қайтаришни талаб қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер