G5 Benchmark ҳисоботида Ўзбекистон ўсиш кўрсаткичи энг юқорилаган давлатлардан бири бўлди

17:13 24 Ноябрь 2023 Жамият
211 0

Фото: Иллюстратив фото

Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи (ITU) томонидан ишлаб чиқилган G5 Benchmark модели телекоммуникация бозорларининг рақамли трансформацияга тайёрлигини баҳолайди.

G5 Benchmark рақамли трансформацияни баҳоловчи жами 70 та кўрсаткични ўз ичига олади. У 193 мамлакат ҳар бирининг миллий сиёсий ва меъёрий-ҳуқуқий базасининг ривожланишига асосан тўртда даражага ажратиб баҳоланади.

Ҳисобот ҳар икки йилда бир маротаба эълон қилинади.

2021-йилда эълон қилинган G5 Benchmark ҳисоботида Ўзбекистон 19,44 кўрсаткични қайд этган эди. 2023-йилда мамлакатнинг ушбу кўрсаткичи +22.54 баллга юқорилаб, 41,98 ни ташкил қилди. Бу ўсиш кўрсаткичи билан энг кўп юқорилаган давлатлардан бири бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер