ФВВ раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди
Фото: ФВВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сотиев Хуршид Тўлқинбоевич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Сотиев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда фаолият юритган бўлиб, мазкур тайинловга қадар ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари – қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Қодиров Нуриддин Баҳриддинович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.
Қодиров ушбу тайинловга қадар Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У фаолияти давомида Мудофаа вазирлиги тизимида турли лавозимларда хизмат олиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг