Фурқат туманида “Устозлар боғи” барпо этилди
Фото: “Халқ сўзи”
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Фурқат туманидаги 91 та таълим муассасалари раҳбарлари ташаббуси билан 17–умумтаълим мактабида “Устозлар боғи” барпо этилди.

Кўчат экиш тадбирида туман фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари, ўқитувчилар қатнашиб, таълим масканларини кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини янада кенгайтириш бўйича ўзаро келишиб олишди.

— Бугун “Устозлар боғи”га яхши ният билан 250 туп мевали дарахт кўчатлари экилди, — дейди Фурқат тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Ортиқов. — Шунингдек, тадбир доирасида тумандаги 79 та таълим муассасаларида яшил маскан ташкил этиш мақсадида Ўрмон хўжалиги томонидан 2300 туп манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди. Шу тариқа таълим даргоҳлари яшил ҳудудларида эндиликда 600 туп япон сафораси, 700 туп заранг, 460 туп акация, 100 туп чинор, 180 туп сосна, 50 туп можжевелник, 100 туп наъматак, 110 туп каталпа кўчатлари ҳамда мева дарахтлар барқ уриб кўкка бўй чўзади.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг