Фурқат туманида болаларнинг МТТга қамрови 96 фоиздан ошди

14:49 13 Февраль 2023 Жамият
897 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Шу тариқа 75 ўринли боғча қамрови 120 ўринга етказилди ва бу ерда замон талаблари асосида таълим-тарбия бериш мақсадида зарур қулайликларни яратиш учун 4,2 млрд. сўм маблағ сарфланди. Тарбияланувчилар учун инглиз ва рус тили, шахмат-шашка, рақс тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.

Айни пайтда маҳаллада 4 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда ва боғча ёшидаги болаларнинг МТТга қамров даражаси 99,5 фоизни ташкил этмоқда.

Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил якуни билан туманда мактабгача таълимга қамров кўрсаткичи 96,1 фоизга етди. 2023 йил давомида туманда «Обод қишлоқ» дастури ҳамда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида яна иккита янги боғчани фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер