Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳаси такомиллаштирилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — «Давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.
Қонун ташаббускорларининг айтишича, ушбу қонун лойиҳаси орқали юқорида таъкидланган муаммоларни бартараф этиш масаласи турибди. Унга кўра, 1 та кодекс ва 2 та қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳозирги вақтда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали қайд қилинаётгани ҳамда архив маълумотлари мазкур электрон тизимда сақланаётгани сабабли далолатнома ёзувларини фақат 1 нусхада расмийлаштириш имконияти мавжуд. Оила кодексининг 201-моддасига кўра, далолатномалар 2 нусхада ёзилиши белгилангани боис ушбу моддага ўзгартириш киритилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасининг такомиллаштирилишига, пенсия тизимида ҳисобга қўйишнинг соддалаштирилишига ҳамда судланганлик ҳолати мавжуд эмаслиги ёки мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан талаб қилинмаслиги ҳолатларини белгилашга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг