Фуқароларнинг 67,4 млн сўм маблағи ундириб берилди

13:45 14 Август 2018 Жамият
1363 0
Архив фото

Адлия органлари томонидан туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, туман (шаҳар) йўл эксплуатация корхоналари, автомобиль йўллари бош бошқармалари ҳузуридаги эксплуатация линия корхоналарининг фаолияти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорининг бажарилиши ўрганилди.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилишича, ўрганиш давомида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, 28 нафар фуқаронинг манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, 67,4 млн. сўм пул маблағлари ундириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер