Фуқароларни Жанубий Корея ва Латвияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Фото: ДХХ
Наманган вилоятида фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган шаҳридаги консалтинг фирма раҳбари 25 ёшли фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, танишлари орқали уни Жанубий Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилган. У бунинг эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 1,5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Наманган шаҳрида фаолият олиб борувчи бошқа бир консалтинг фирма иш юритувчиси ўзининг танишлари орқали, Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи 28 ёшли фуқарони Латвия давлатига ишга юбориш эвазига 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг