Французлар Ғиждувонда қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этади

14:31 24 Февраль 2026 Жамият
397 0

Франциянинг “Voltalia” компанияси Ғиждувон туманида гибрид турдаги электр станциясини қуриш ниятида. Бирининг қиймати 400 миллион, иккинчисиники эса 650 миллион АҚШ доллари дея баҳоланган бу “яшил” лойиҳа амалга ошса 2 миллион нафардан зиёд аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Томонларнинг келишувига кўра, дастлаб қуёш энергияси станцияси ва сақлаш омбори қурилишига киришилади. Шамол станциясини барпо этишга эса 2027 йилнинг учинчи чорагида киришилади.Ўзбекистон – Франция ўртасидаги серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи бу икки иншоот экологияга зиён етказмаслиги, инновацион ечимга эга қайта тикланадиган энергия лойиҳаси экани билан ҳам эътиборга молик. Яқинда “Voltalia” компанияси масъуллари Бухоро вилояти мутасаддилари билан учрашувда узоқ муддатли келишув доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикрлашиб олдилар.

Бевосита компанияга тўхталадиган бўлсак, маълумотларга қараганда, “Voltalia” га 2005 йилда асос солинган бўлиб, ҳозирда у дунёнинг 20 та давлатида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. У Ўзбекистонда ҳам ўзининг гибрид кластеридан электр энергияси сотиш бўйича 25 йилга мўлжалланган шартнома тузган.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер