Франциялик тадқиқотчи юртимизга мафтун бўлди     

19:03 04 Май 2018 Маданият
2955 0
Фото: fenixclub.com

Бу ”Ўзбеккино” миллий агентлиги ва “Dono production” киностудияси томонидан суратга олинган “Мафтун бўлдим” номли кинофильмнинг бош мавзусидир. Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев саҳналаштирилган ушбу асар ўзбек киноси дурдонаси бўлмиш “Мафтунингман” фильмининг замонавий талқини бўлиб, унда франциялик тадқиқотчи Франсуа Ўзбекистонга ташриф буюради ва юртимизга мафтун бўлиб қолади.

— Ушбу фильмда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кўрсатиб беришга йўналтирилган, — дейди режиссёр А. Ғаниев. — Қолаверса, жаҳон аҳлининг юртимиз ҳақидаги тасаввурини янада бойитишга хизмат қилади. Фильмни суратга олиш жараёнида вилоятда яшаб, ижод қилаётган бир қатор истеъдод эгаларини кашф қилдик. Улар ижросидаги қўшиқ ва рақслар фильм янада жозибали бўлишига кўмаклашди, дейиш мумкин.

Яқинда ушбу фильм намойиши Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Эътиборлиси, у томошабинлар томонидан юқори баҳоланди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер