Францияда мактаблар яна очилди

11:52 15 Май 2020 Дунё
1058 0

Францияда карантин сабабли 16 мартдан буён ёпилган мактаблар яна очилди. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.

Биринчи бўлиб синфларга бошланғич синф ўқувчилари қайтишди. Таълим даргоҳларида санитария хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилган.

Айни чоғда фарзандларини мактабларга юбориш-юбормаслик ота-оналар ихтиёрида қолдирилган. Уларнинг кўпчилиги эса ҳозирча кутиб туришни афзал деб билишяпти.

Мактабга келган ўқувчиларга эса махсус машғулотлар ҳам ўтиляпти. Шу орқали уларга дарслар пайтида ижтимоий масофани сақлаш ва танаффусларда қўлларни ювиш кераклиги ўргатилмоқда. Ҳар бир синфхонада эса ўқувчилар сони 10 тадан ошмаслиги керак.

Ўрта синф ўқувчилари эса камида бир ҳафтадан кейин дарсларга қайтишлари мумкин.

Францияда 15 майда коронавирусни юқтирганлар сони 178 минг нафарни ташкил этмоқда, уларнинг 27 минг нафардан зиёди вафот этган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер