Франция вазирлари Фаластин байроғи рангларида кўриниш берди
Фото: Видеодан кадр
Франция мухолифати сиёсатчилари Миллий ассамблея йиғилишида Фаластин байроғи рангларида кўриниш берди.
Сиёсатчилардан бири Фаластин байроғини юқорига кўтариб, ҳилпиратгани учун танбеҳ эшитди. Бир ҳафта олдин ғазоликларни шу тарзда қўллаб-қувватлаган депутат ишдан четлаштирилган.
“Мен бу ерда йиғилганларнинг кийимларини кўриб турибман. Миллий ассамблеяда эканлигингизни унутмаслигингиз керак. Сессияни 5 дақиқага тўхтатаман ва дарҳол барча гуруҳ бошқарувчиларини хонамга таклиф этаман”, деган Миллий ассамблея раиси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг