Фоторадар ва камералар жойлашган манзил очиқланди
Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳи автотранспорт воситаларини бошқаришда йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини радарлар, стационар ва кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат қилиниши бўйича ўрганиш олиб борган эди.
Ушбу ўрганиш якунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг қўшма йиғилишида муҳокама қилиниб, радарлар ва бошқа махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назоратни қонуний амалга ошириш, ҳайдовчиларга жарима қўллашда меъёрий ҳужжат талабларига, очиқлик-ошкоралик тамойилларига қатъий риоя этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинган эди.
Хўш, қарор қабул қилинди. Унинг ижроси нима бўлди?
Мазкур қарор Ички ишлар вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, йўл ҳаракати иштирокчиларига йўлларда белгиланган тезликда ҳаракат қилишини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб қўшимча 355 дона 5.43 “Радар”ахборот ишора белгиси ўрнатилди.
Ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида йўл ҳаракати қоида бузарликлари ва транспорт воситаларининг тезлигини назорат қилувчи махсус воситаларни реал вақт режимида кузатиш имконини бериш учун онлайин режимда ишловчи 126 та стационар фоторадар ва 349 та интеллектуал режимда ишловчи камераларнинг аниқ жойлашган манзили yhxbb.uz расмий веб-сайтида очиқланди.
Мазкур йўналишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масаллари қўмитаси доимий назоратни кучайтириб, бу борада таҳлилий ва амалий ишлар олиб бориш йил давомида таъминланади.
Шерзод РАҲМОНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг