Фотофакт: Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас...
Фото: "Халқ сўзи"
Бу — машъум уруш давридаги жанггоҳлар манзараси эмас! 4 июль куни соат 20:15 лар атрофида Тошкент вилояти Янгийўл туманининг “Ҳақиқат” фуқаролар йиғини ҳудудида гувоҳ бўлганимиз ҳолат. Ғалладан бўшаган катта майдондаги сомонпоялар ёқиб юборилмоқда.
Наҳотки бу хатти-ҳаракат ернинг унумдор қисмини “мажруҳ” қилиши, замин ҳосилдорлигини оширувчи тирик организмларга қирон келтириши, табиатга, экологияга, энг ёмони, инсон саломатлигига жиддий зиён етказишини мутасаддилар ҳали-ҳануз тушуниб етишмаган бўлса!..
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг