Фирма ёки корхона банкрот ёки банкрот эмаслигини онлайн текширса бўлади

14:30 15 Январь 2024 Жамият
525 0

Жисмоний шахслар турли ҳолатларда фирма ва корхоналар билан шартномалар имзолашларига тўғри келади.

Кимдир янги уй олганида, яна бири автомобиль ижарасида, бошқаси эса хорижга ишга кетиш ниятида тадбиркорлик субъектларига маълум миқдорда пул ҳам ўтказиб беришади.

Шу каби вазиятларда шартнома имзолаш, турли тўловларни амалга оширишга шошилмасликни, мй.гов.уз порталидаги тегишли хизмат ёрдамида барчасини текшириб кўришни тавсия этамиз.

Порталдаги хизмат орқали корхона ва фирманинг СТИР рақамини киритиб, унинг ҳақиқатда тўловга қобилиятли эканлиги, банкрот ҳолатида эмаслиги, ҳақиқий эгаси ва телефон рақами мавжудлигини текшириб олиш сизга сира зарар қилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер