Финляндиянинг ЙХҲТдаги доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндиянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги (ЙХҲТ) Доимий вакили Веса Ҳаккинен билан учрашди.
Музокаралар чоғида икки давлатнинг ЙХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича томонларнинг қарашлари юзасидан фикр алмашилди.
ТИВ раҳбари ўринбосари Финляндия вакилларига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.
ЙХҲТ доирасида “яшил иқтисодиёт” ва “яшил энергия”, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани қайд этилди.
Мулоқот мобайнида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг