Финляндия бош вазири Россия билан чегарада девор қуриш ғоясини қўллаб-қувватлади
Фото: Reuters
Финляндия бош вазири Санна Марин республика чегара хизматининг Россия билан чегаранинг айрим участкаларида девор қуриш режаларини қўллаб-қувватлашини маълум айтди.
«Менимча, бу масалада, масалан, парламентдаги партиялар ўртасида ҳали ҳам парламент консенсуси зарур. Бироқ қарор қабул қилиш учун зарур шартлар мавжуд», дейди Финляндия бош вазири.
Сиёсатчи, шунингдек, бу тез жараён эмаслигини ва чегарада тўсиқлар қуриш учун бир неча йил керак бўлишини қўшимча қилди.
«Европа уруш ҳолатида. Бундан ҳам кескин вазиятни тасаввур қилиш қийин», дейди Марин.
Аввалроқ Финляндия ташқи ишлар вазирлиги Россия билан чегарада девор қуриш ниятини тасдиқлаган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг