ФИФА кунлари старт олди
23 март санасидан 2026 йилги календарига кўра март ойидаги ФИФА кунлари старт олди.
Ўзбекистон Суперлигасида тўп сураётган легионер футболчилардан 5 нафари ўз миллий терма жамоаларига чақирув олди.
• “Сўғдиёна” жамоаси ҳужумчиси Люпчо Дориев Шимолий Македония терма жамоасидан чақирув олди;
• “Нефтчи” жамоаси ҳужумчиси Владимир Йовович Черногория терма жамоасига жалб этилди;
• “Сўғдиёна” жамоаси ҳимоячиси Зоир Жўрабоев ва “Қизилқум” клуби ярим ҳимоячиси Алишер Шукуров Тожикистон терма жамоасига чақирув олишди;
• “Пахтакор” ҳимоячиси Заид Тахсин Ироқ терма жамоасига жалб этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг