Февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган
Фото: Архив сурат
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 % га ошган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 12,2 % га етди.
2023 йилнинг февраль ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,3 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,5 фоизга ошгани кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг