Фарҳод ГЭС модернизация қилиниб, қуввати 127 МВт.га етказилди

14:16 15 Февраль 2022 Иқтисодиёт
2220 0

Фото: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

Юртимиздаги энг тарихий ва салоҳиятли ГЭСлардан бири ҳисобланган Фарҳод ГЭС Сирдарё дарёсида 1943 йил 10 февралида қурилиши бошланган ва 1948 йил 15 февраль куни ГЭС ишга туширилган. Бугун, 15 февраль куни ГЭС ишга туширилганига 74 йил бўлди.

Йиллар давомида доимий эксплуатация жараёнларида ГЭСнинг кўплаб ускуналари жисмонан ва маънан эскириши натижасида ишлаб чиқариш қуввати пасайган эди.

Президентимизнинг 2017 йил 2 майдаги “2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 октябрдаги “Фарҳод” гидроэлектр станциясини модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорларига асосан, мазкур ГЭСни модернизация ва қайта техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу модернизация ишлари Россия Федерациясининг “Силовые машины” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди ва модернизациядан сўнг ГЭСнинг амалдаги қуввати 114 МВтдан 127 МВт.га оширилди.

Булар ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер