Фарғонадаги оҳак ишлаб чиқариш цехи 1 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

14:56 30 Ноябрь 2023 Жамият
140 0

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Фарғона вилоятида ўтказган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлади.

Хусусан, Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи Р.Й. га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи тармоққа ноқонуний равишда, табиий газ ҳисоблагичисиз уланиб, давлат манфаатларига 1 млрд. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер