Фарғонадаги иккита шаҳарда ҳоким ўзгарди

19:03 04 Апрель 2020 Сиёсат
1731 0

архив фото

Бугун, 4 апрель куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида бўлиб ўтган халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келган Адҳамжон Зиявитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. Айни вақтга қадар вилоят уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган Равшан Раҳимжонов эса Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланган.

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилди.

Марғилон шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Адҳам Тўхтасинович Зиявитдинов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Адҳам Зиёвуддинов 2011 йилдан буён Фарғона вилояти Қувасой туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

У, шунингдек, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари ва 2011 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер