Фарғонада тилла тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Фото: Иллюстратив cурат
Фарғонада шаҳрида Х.З исмли аёлнинг хонадонидан тилла тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича Фарғона шаҳар Оқариқ маҳалла ҳудудида яшовчи Х.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 20 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб шкафидан ва сейфдан 150.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлар ва 10.000 АҚШ доллари пулларини яширин равишда, ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг