Фарғонада старт олган “Drift shou” тадбири Қўқон шаҳрида ҳам ўтказилди
Сўнги йилларда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш, уларга кўрсатилаётган туризм хизматлари салоҳиятини янада яхшилаш ва такомиллаштириш, шунингдек, жаҳон туристик хизмат бозорида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, табиий потенциали ва ресурсларини намойиш қилиш, юртимизнинг туризм соҳасидаги ижобий қиёфасини шакллантириш ҳамда мамлакатимизнинг янги туризм брендларини яратиш ва унинг асосида тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон авто-мото туризм ассоциацияси билан ҳамкорликда Қўқон шаҳар “Худоёрхон ўрдаси” автотураргоҳида авто ва мотоспорт ихлосмандлари учун “Drift shou” ўтказилди.
Тадбирда қўшни Қирғизистон, Тожикистон давлатлари ва Республикамизнинг бир қатор вилоятларидан ҳайдовчилар ўзларининг махсус тайёрланган транспорт воситаларида иштирок этишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг