Фарғонада пахта очилди

15:45 25 Июль 2022 Жамият
814 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Бағдод туманида жорий йилда 5 минг 200 гектар ерга чигит экилган бўлиб, мавсум давомида олиб борилган сифатли агротехник тадбирлар ўз натижасини бера бошлади. Ўтган ҳафта вилоят далаларида биринчилардан бўлиб ушбу туманда пахта очилди.

Марказий Фарғона чўлларида жойлашган «Зафаробод булоғи 2021» фермер хўжалигида эрта кўкламда чигит экиш юмушлари намунали тарзда ташкил этилиб, туманда биринчилар қаторида ерга барака уруғи қадалган эди.

— Пахтанинг бундай тез очилиши аномал иссиқ билан боғлиқ эмас, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов. — 14,5 гектар ерга экилган «Наманган-77» нави инновацион тавсиялар асосида парваришланди. Шу боис пахта ҳар йилгидан эртароқ очилди.

Фермернинг айтишича, бу йил буғдой ҳосили жуда баракали бўлган. Энди пахтадан ҳам мўл ҳосил ва шунга яраша даромад олиш кутилмоқда.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер