Фарғонада оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

21:38 11 Май 2022 Жамият
793 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди. Унда шаҳар ва туманлардан келган 150 нафардан зиёд мурожаатчининг бандлик, тадбиркорлик, кредит олиш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, коммунал, тиббий хизматлар, кўчаларни ободонлаштириш сингари муҳим ҳаётий масалалар бўйича ариза, шикоят ҳамда таклифлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг салмоқли қисмига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, баъзилари қўшимча ўрганиш учун масъул идораларга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди. Шу билан бирга айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, Тадбиркорлар уйи очиқ майдонида Фарғона вилоятида бўлиб турган 20 дан ортиқ вазирлик ва республика идоралари раҳбарлари ҳамда ўринбосарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб, ҳудудлардан келган фуқароларнинг мурожаатлари тегишли вазирлик, идоралар масъуллари иштирокида ҳал этилиши таъминланди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер