Фарғонада ноқулай об-ҳаво сабаб тарихий бино девори қулаб тушди

20:57 13 Март 2022 Жамият
1640 0

Фото: Маданий мерос агентлиги

Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида икки–уч кундан буён кузатилаётган табиий ёғингарчилик маданий мерос объектига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Хусусан, Марғилон шаҳар Гуравел МФЙ ҳудудида жойлашган Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушди.

Мазкур муаммо юзасидан Фарғона вилоят маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилди.

Масъуллар масжид биносини ўрганиш ва унинг қолган қисмини асраб қолиш учун чора-тадбирлар кўришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер