Фарғонада микроавтобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18:33 13 Май 2024 Жамият
416 0

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида микроавтобус юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 12 май куни соат 18:30 ларда Олтиариқ туманида 48 ёшли ҳайдовчи И.М. «JAC Sunray» русумли микроавтобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб, чапга қайрилиш учун тўхтаб турган 50 ёшли М.А. бошқарувидаги «Howo Sinotruk» русумли юк автомобилининг орқа томонига бориб урилган.

Оқибатда микроавтобус ичида бўлган 19 ёшли йўловчи М.Н. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтиариқ ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда «Tracker» юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер