Фарғонада маст эркак профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирди
Иллюстратив фото
Данғара туманида ўз хизмат вазифасини бажараётган ходим фуқаро томонидан пичоқ билан ҳужум қилиниши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 август куни соат 20:45 ларда Данғара тумани ИИБ профилактика катта инспектори Н.М. ўз ваколати доирасида муқаддам ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланиб, соат 18:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойини тарк этмаслик тақиқи билан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган туманнинг Шодлик маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Э.ни яшаш хонадонига бориб, текширган.
Бироқ, фуқаро Х.Э. хонадонида йўқлиги, жазони ўташ тартибини бузганлиги аниқланган.
Шу вақтда, фуқаро Х.Э. маст ҳолда яшаш хонадонига ташқаридан келиб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган ва хонадонда бўлган ошхона пичоғини олиб чиқиб, кутилмаганда Н.М.ни кўкрак қафасига санчиб, унга оғир тан жароҳат етказган ҳамда воқеа жойдан қочиб яширинган.
Афсуски, профилактика инспектори Н.М. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг