Фарғонада ЙПҲ: 3 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланган

18:57 19 Февраль 2020 Жамият
1007 0

Фото: tergov_uz

2020 йил 18 февраль куни соат тахминан 08:30 ларда Данғара тумани А-373-рақамли “Қўқон-Тошкент” автомобил йўлининг Чинобод қишлоғи ҳудудида 35-ёшли фуқаро А.У., бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинани Тошкент-Қўқон йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Қўқон-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган 37-ёшли Й.А.нинг бошқарувида бўлган “Tico” русумли автомашина ҳамда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган 49-ёшли З.Ж.нинг бошқарувида бўлган “Jentra” русумли автомашиналар билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда “Jentra” русумли автомашина йўловчиси Х.М. ва “Tico”русумли автомашина ҳайдовчиси А.Й. ҳамда йўловчи Б.М.лар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, ЙТҲ оқибатида автомашинада бўлган яна 6 нафар шахс шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигининг қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган дейилади Фарғона ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер