Фарғонада фуқарони Австрияга ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

14:06 09 Февраль 2022 Жамият
861 0

Фарғонада фуқарони чет элга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Маълум бўлишича, фуқаро У.И 4 февраль куни ИИБга қилган мурожаатида, 2020 йилнинг декабрь ойларида номаълум шахс унинг ишончига кириб, 1.850 АҚШ доллари эвазига Австрия давлатидаги университетга ўқишга олиб кириб қўйишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер