Фарғонада энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

17:53 06 Декабрь 2023 Жамият
309 0

Фото: Халқ сўзи

Ёш тадбиркор Аҳмаджон Маъмуров Фарғона шаҳрининг Кимёгарлар маҳалласи ҳудудидаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида иш бошлаганига унча кўп бўлгани йўқ. Лекин тиниб-тинчимас тадбиркор қисқа вақт ичида ўзи раҳбарлик қилаётган “Teplo Ideal” МЧЖда вилоятдаги ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонлари учун энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Бу ерда йилига 750 та кўмир ёқилғисида ишлайдиган энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ҳақидаги қарорига асосан вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга ёш тадбиркор ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

— Корхонамиз цехларига умумий қиймати 12,5 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида Хитойдан энг сўнгги русумдаги технологиялар олиб келиб ўрнатилди, — дейди тадбиркор Адҳамжон Маъмуров. — Натижада ўндан зиёд маҳаллий ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланди.

Яқин истиқболда вилоятда 6 мингдан ортиқ, жорий йилнинг ўзида 2455 та ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер