Фарғонада эҳтиёжманд оилаларга бепул ун тарқатилмоқда

13:35 23 Июнь 2022 Жамият
817 0

Иллюстратив фото

Президентимизнинг 2022 йил 25 майдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Фарғона вилоятида хайрли ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар-туман бўлинмалари ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари томонидан «Темир дафтар»га киритилган ҳамда бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларга бепул ун тарқатиляпти.

— Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик кўнглимизни тоғдай кўтаради, — дейди Данғара тумани «Истиқлол» МФЙда яшовчи Гуллола Холиқова. — 6 фарзандим бор. Куни кеча оиламизнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун етказиб берилди. Бу ҳам биз учун катта мадад.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими раҳбари Баҳодир Йўлбарсовнинг қайд этишича, айни жараёнда ижтимоий аҳволи оғир бўлган 8 минг 350 оилага умумий қиймати 3 млрд. 424 млн. 600 минг сўмлик бепул ун тарқатиш ишлари давом этмоқда.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер