Фарғонада чегара ҳудудидан сифатсиз тамаки маҳсулотини олиб ўтган шахс қўлга тушди

16:14 23 Февраль 2026 Жамият
419 0

Фарғона вилоятида чегара ҳудудидан кесиб ўтувчи ариқдан акциз маркасиз тамаки маҳсулотини олиб ўтган шахс ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро А.Ж. 2 минг 480 қути «Oris Change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини «Қалайнов» МФЙ ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги чегара қисмини кесиб ўтувчи ариқдан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер