Фарғонада 30 қаватли уй қад ростлайди

17:38 28 Октябр 2020 Иқтисодиёт
2131 0

Шу кунларда Фарғонада шаҳрида 2 та 16 қаватли уйлар қуриб битказилмоқда.

Самарқанддаги «Юнивер про стайл» МЧЖ мутахассислари лойиҳаси асосида яқин истиқболда шаҳарнинг Мустақиллик мавзесида 21 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Шу ҳудудда 30 қаватли уй ва 500 ўринга мўлжалланган 5 қаватли автотураргоҳ ҳам барпо этилади.

«Қилич бунёд» МЧЖ иш юритувчиси Аҳрорбек Абдураҳмоновнинг қайд этишича, ушбу уйларни бунёд этишда дунёнинг энг илғор қурилиш технологияларидан фойдаланилади. Зилзилабардошлиги ва ёнғин хавфсизлиги каби жиҳатларга жиддий эътибор қаратилиб, ландшафт архитектураси асосида ҳордиқ масканлари ташкил этиш кўзда тутилган.

Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер