Фарғонада 27 500 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди

11:22 13 Май 2025 Жамият
187 0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 357 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «Фарғона-Қўқон» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» русумли машина кузатувга олиниб, Қўқон шаҳрида жойлашган хонадонларнинг бирига кирган вақтида ушланган.

Шундан сўнг автомашина ва мазкур хонадон холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада машина салонида ва хонадонда кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келинаётган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган 2 турдаги жами 27 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Таъкидланишича, мазкур ноқонуний маҳсулотларнинг тахминий қиймати 357 миллион сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер