Фарғона вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган 2 та АГТКШ газ таъминотидан ажратилди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Фарғона туманида жойлашган «И.Г.С.» МЧЖ ҳамда Фарғона шаҳридаги «Ф.C.Б.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ўрнатилган технология жараёнларининг ва технологик асбоб-ускуналарининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Хусусан, ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда мазкур АГТКШлар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг