Фарғона осмонида Ўзбекистон байроғи ҳилпирайди
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Фарғона вилоятида ҳам катта байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Байрам тадбирлари доирасида Фарғона округ дала полигонида Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтади.
Тадбирнинг асосий қисмида Фарғона ҳаво десантчилари томонидан 2500-3000 метр баландликдан мамлакатимиз байроғининг 1100 метр квадрат ҳажмдаги шакли билан экстремал шароитда парашютдан сакраш орқали жаҳон рекордини янгилаш мақсад қилинган.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг