Фалаж беморлар фикрларини матнга айлантирувчи имплант яратилди

16:56 01 Апрель 2024 Дунё
846 0

АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари Говард Хьюз тиббиёт институти тадқиқотчилари билан биргаликда фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия имплантини яратди.

Ушбу нейродекодер ёнлама амиотрофик склероз касаллигига чалинган беморларнинг бош мия пўстлоғига ўрнатилади. Шундан сўнг инновацион сенсорлар ёрдамида инсон фикрлари мониторда матн форматида намоён бўлади.

Мазкур нанотехнологиянинг фикрни декодлаш самарадорлиги ва аниқлиги 94 фоизга тенг. Бу эса мазкур тоифадаги беморларга бир дақиқа ичида 62 сўзни ифодалаш имконини беради.

Гарчи янги тизим ҳозирча кундалик фойдаланиш учун тўлиқ тайёр бўлмаса-да, у фалаж инсонлар билан мулоқот қилиш бобида катта муваффақият сифатида эътироф этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер