Фахрийлар Хива шаҳрига саёҳат қилишди

01:14 06 Октябр 2021 Жамият
345 0

Фото: "Халқ сўзи"

Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги” сифатида турли тадбирлар ташкил этилади.

Хусусан, жорий йилда ҳам ушбу ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” шиори остида ҳудудларда юқори савияда ўтказиляпти.

Тадбир доирасида Хоразм вилояти прокуратураси органлари томонидан тизимда узоқ йиллар хизмат қилган фахрий пенсионерларнинг тарихий қадамжоларга саёҳатлари уюштирилди.

Фахрийлар Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси, у ердаги маданий мерос обидалари, музейлар билан танишди. Шунингдек, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа қадамжоларни зиёрат қилди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер