«Facebook»да сохта рекламалар орқали аккаунтларни эгаллаб олувчи зарарли ҳавола аниқланди
Фото: Архив сурат
Киберхавфсизлик йўналиши бўйича фаолият олиб борувчи «Morphisec» компанияси ўз ҳисоботида «Facebook» ижтимоий тармоғида сохта рекламалар орқали маълумотларни ва аккаунтларни эгаллаб олувчи янги «SYS01stealer» зарарли ҳаволаси аниқланганлиги ҳақида маълумот берди.
«SYS01stealer» ўз қурбонларини асосан «Google Ads» реклама платформаси ва «Facebook» сохта аккаунтлардан фойдаланган ҳолда турли кўринишдаги ўйинлар ва бепул дастурларнинг рекламаси орқали жалб қилиб, зарарли файлни кўчириб олишга ундайди.
«SYS01stealer» асосан «Facebook» ижтимоий тармоғидаги корпоратив ва бизнес-аккаунтларга йўналтирилган бўлиб, эгалланган аккаунтлар зарарли ҳаволани янада кенг тарқалишига олиб келади.
Зарарли ҳавола фойдаланувчи томонидан ўйин ёки бепул дастурларни юклаб олиш учун сохта ҳаволага ўтган вақтида ишга тушади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг