Facebook, Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари ишламай қолди
Facebook, Instagram ва WhatsApp каби машҳур Интернет-ресурсларидаги муаммоларни кузатувчи Downdetector веб-сайти маълумотларга кўра, мазкур ижтимоий тармоқларда катта ҳажмдаги носозликлар юзага келган.
Муаммолар ҳақида биринчи хабарлар Москва вақти билан 18:34 дан кейин пайдо бўлди. Улар асосан АҚШ ва Буюк Британияда, шунингдек, Канада, Голландия, Германия, Италия, Франция, Россия ва бошқа мамлакатларда қайд этилган.
Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги сайт ишлаши, серверга уланиш ва дастурларнинг ишдан чиқиши ҳақида шикоят қилмоқда. WhatsApp фойдаланувчилари ҳам хабар юборишда муаммоларга дуч келмоқда. Компания муаммоларни бартараф этиш устида ишлаётганини айтди.
Маълумот учун: Facebook ижтимоий тармоғига 2004 йил февраль ойида 19 ёшли америкалик талаба Марк Цукерберг асос солган. Бош қароргоҳ Менло-Паркда (Калифорния) жойлашган. Facebook Messenger, WhatsApp ва Instagram хизматларига ҳам эгалик қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг