Европада коронавирусга чалиниш ҳолатлари қарийб икки ойда уч баравар ошди — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бюроси раҳбари Ханс Клюгенинг маълум қилишича, «кўҳна қитъа»да коронавирусга чалинган беморлар сони сентябрь ойи бошидан шу кунгача уч баравар ошди.
Айниқса, октябрь ойининг иккинчи ҳафтасида минтақада эпидемиологик вазият янада ёмонлашди. Ушбу даврда дунё бўйича рўйхатга олинган беморларнинг қарийб 60 фоизи ва янги ўлим ҳолатларининг 42 фоизи Европада қайд этилди.
Сўнгги таҳлилларга кўра, минтақада пандемия бошлангандан ҳозиргача 260 миллион кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Улардан 2,1 миллион нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
ЖССТ вакилининг қайд этишича, айни пайтда грипп ва коронавирус инфекциялари параллель равишда кенг тарқалаётгани аҳоли, айниқса, кексалар, иммунитети заиф кишилар, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар саломатлигини янада кучлироқ ҳимоя қилишни талаб этади. Бунинг энг самарали чораси эса ҳар икки касалликка қарши эмланишдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг