Европада кенг кўламли уруш хавфи сўнгги 30 йилдаги энг юқори чўққида — ЕХҲТ раиси Рау

01:14 09 Февраль 2022 Дунё
1164 0

Иллюстратив фото

Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги хабар беришича, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) раиси, Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Европада кенг кўламли уруш хавфи сўнгги 30 йилдаги энг юқори чўққида эканини маълум қилган.

«Европа хавфсизлиги ва глобал хавфсизлик ҳақида гап кетганда, биз жуда қалтис паллада турибмиз. Айни дамда Европада жиддий уруш хавфи сўнгги 30 йилдаги энг юқори чўққида», деган Рау.

Унинг таъкидлашича, Украина атрофидаги зиддиятларнинг кескинлашуви нафақат инсонлар жабр кўришини, балки жиддий сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий оқибатларни ҳам англатади.

Раунинг қайд этишича, у Европада хавфсизлик мавзусини Россия билан яна бир бор муҳокама қилишда маъно бор, деб ҳисоблайди ва бу масалага оптимизм билан ёндашмоқда.

Аввалроқ, Россия Федерациясининг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги доимий вакили Александр Лукашевич Россия Полшанинг ЕХҲТдаги вакиллари томонидан билдирилган «Европа хавфсизлиги бўйича янгиланган мулоқот»ни таъсис этиш бўйича ташаббусни ЕХҲТдаги барча мавжуд форматларни такрорлагани сабабли қўллаб-қувватламаганини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер