Европада газ нархи пасайишда давом этмоқда
Фото: AP
Европада газ нархи пасайишда давом этмоқда. ICE Futures маълумотларига кўра душанба кунги савдоларда декабрь ойи учун унинг минг кубометри учун ҳатто 743,7 долларидан ҳам фьючерс шартномалари имзоланган. Бу cентябрь ойининг ўрталаридан бери қайд этилган энг минимал қиймат ҳисобланади.
Жорий йил кузида Европада газ нархида кескин ўсиш кузатилди. Масалан, августда унинг минг кубометри учун 515 доллар доллардан шартномалар имзоланган бўлса, сентябрга келиб бу қиймат икки баробардан ҳам ошиб кетди. Хусусан, 6 октябрь куни ўтказилган савдоларда тарихий максимум — минг кубометрининг баҳоси 1937 долларгача кўтарилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг