Европа Иттифоқида коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди

00:48 22 Декабрь 2020 Дунё
1015 0

Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Европа Иттифоқида "Pfizer" ва "BioNTech" компанияларининг "Covid-19" қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди.

"ЕМА "Pfizer" ва "BioNTech" компаниялари вакцинасидан 16 ёш ва ундан катта ёшдаги одамларни эмлашни тавсия қилади", дейилади агентлик томонидан берилган баёнотда.

Ҳужжатга кўра, ЕМА тавсиялари "Европа Комиссиясининг Европа Иттифоқида "Covid-19" вакцинасини авторизация қилиш учун эшикни очиши" айтилган.

Таъкидланишича, ЕМА вакцинанинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисида ишончли маълумотлар асосида шундай хулосага келган.

"Бу ижобий янгиликлар кўплаб одамларнинг азоб-уқубатлари ва муаммоларини келтириб чиқарган ушбу пандемияга қарши курашиш йўлидаги муҳим қадамдир", деди ЕМА бош ижрочи директори Эмер Кук.

Бундан ташқари, Кукнинг айтишича, эмлаш Буюк Британияда топилган "Covid-19" янги штаммига қарши самарали бўлмайди деган фикрлар йўқ.

"Ҳозирда ушбу вакцина янги коронавируснинг янги штамми қарши ишламайди деган далил йўқ", - дейди у.

"Биз Европа Иттифоқида вакцинани олган одамларни ҳимоя қилиш учун эмлаш хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплашни ва таҳлил қилишни давом эттирамиз", деди Кук.

Манбага кўра, 27, 28 ва 29 декабрь кунлари Европа Иттифоқи бўйлаб оммавий эмлашлар бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер