Европа Иттифоқида ишсизликдан энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда

16:02 03 Октябр 2020 Дунё
801 0

Янги типдаги коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида Европа Иттифоқи меҳнат бозоридаги вазият тобора кескинлашмоқда. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.

Иш ўринларининг мажбурий қисқартиришлардан эса энг кўп хотин-қизлар ва ёшлар азият чекяпти.

Қайд этилишича, август ойида ЕИда ишсизлик меҳнатга лаёқатли аҳолининг 7,4 фоизини ташкил этди. Бу 15,5 млн. ишсиз деганидир. Июль билан солиштирганда, уларнинг сони 251 мингтага кўпайди. 

Манбага кўра, иш берувчилар энг кўп аёллар ва 25 ёшгача бўлганларни ишдан бўшатишмоқда. 

Боз устига, иқтисодчилар яқин ойлар ичида коронавируснинг иккинчи тўлқини туфайли ҳудудда ишсизлик янада ошиши мумкинлигини башорат қиляпти.  

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер