Европа Иттифоқи пандемиянинг учинчи тўлқини бошида турибди — ЕК раҳбари

01:44 27 Март 2021 Дунё
987 0

Фото: AP

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи "COVID-19" тарқалишининг учинчи тўлқини бошида эканини маълум қилди.

"Вазият жиддий ташвиш уйғотмоқда. Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатларида инфекция тарқалиши яна кўпаймоқда", дейди у эмлашнинг муҳимлигини таъкидлаб.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари эмлаш кампанияси бошланганидан буён 88 миллион дозада турли хил "COVID-19" вакциналарини олган. Шундан 62 миллион дозаси ишлатилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер