Эртага Тошкентнинг учта туманида «свет» ўчирилади

18:44 06 Июнь 2024 Жамият
465 0

Эртага, 7 июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида «свет» ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш мақсадида электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Шу боис қуйидаги ҳудудлар электр таъминотидан вақтинча узилади:

  • Бектемир тумани: Абай МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Миробод тумани: Минг Ўрик ва Борат Хўжа МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: Ижодкор, Темурийлар, Чингелди, Иқтидор, ҳамда Сарбон МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 01:00 дан 17:00 гача.

Шунингдек, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинган.

««Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер